«Газета.uz» суд жараёнларини ёритишда бир неча бор тўсиқларга дуч келган. Биз жиноят ишлари бўйича судья Сарвар Мамадиев билан журналистларнинг суд залида бўлиши қоидалари, жараёнларни ёритишга қўйиладиган тақиқ сабаблари ҳақида суҳбатлашдик ва таҳририят дуч келган ҳолатларни муҳокама қилдик.
11 сентябрь куни 10 йилдан ортиқ вақт давомида Перу президенти бўлган Альберто Фухимори вафот этди. У янги замон диктаторлари ҳақидаги «Манипулятив диктаторлар» китобининг асосий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. «Газета.uz» мазкур асардаги Фухимори билан боғлиқ парчани тақдим этади.
Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 судланувчига оид судда ОАВ вакилларига фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди. Айрим адвокатлар журналистларни ёлғон тарқатишда айбламоқда. Антикоррупция агентлиги бундай қарор президент фармонига зидлигини айтиб, мажлисни жонли эфирга узатишга чақирди.
Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
Журналистлар уюшмаси журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг цензура ҳақидаги мурожаатига изоҳ берар экан, «ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига гувоҳ бўлмадик», дея таъкидлади. Аксинча, сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди. «Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидай прокурор, СНБ (МХХ) текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими?» — дея сўради у.
Сенат раиси журналистлар учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.
Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими деҳқон бозоридани ёнғинни ёритишга борган журналистларнинг камерасига ташланиб, ундаги хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда. Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари тушунмовчилик бўлганини қайд этди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳолат АОКА вакиллари ва икки томон иштирокида ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас», — деб ёзди Комил Алламжонов. Давлат идораси ходимларининг ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга босим ўтказиши ноқонуний, дея таъкидлади у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг